Тошкентда ўзбек-поляк бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 11:52, 26-03-2015.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 13-14 апрелда Польша ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билдан келади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташрифдан кўзланган мақсад ўзбек-поляк бизнес-форуми ва ишбилармон доиралар, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва муассасалар иштирокида иккитомонлама музокараларни ташкил қилиш. Музокараларда иккитомонлама манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматида.

Делегация таркибига темир йўл транспорт воситалари, автобус ва троллейбуслар, биомедицина ва нанотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш, меваларни совутиш ва сақлаш учун ускуналар чиқариш, маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш учун ускуналар яратиш, тоғ-кон саноати учун сервис хизматлари кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи поляк компаниялари вакиллари қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: