Тошкентда ўзбек-россия бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 15:18, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – 26 сентябрда Тошкентда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “Ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзуидаги II ўзбек-россия бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар бермоқда.

Тадбирда 3 та секция йиғилишлари бўлиб ўтади. Уларнинг мавзулари орасида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама ҳам бор.

Шунингдек, “Туризм минтақавий иқтисодиётни ривожлантириш воситаси” ва “Минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда транспорт ва логистика” каби мавзулари ҳам муҳокама қилинади.

Тадбирда металлургия, кимё, енгил саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, авиация, озиқ-овқат, фармацевтика саноати, тиббиёт воситалари, ишлаб чиқариш воситалари, йўл қурилиш машиналари, нефть ва газ ускуналари, энергетика, гидротехник ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлган 30дан ортиқ Россия компанияларининг қатнашиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: