Тошкентда ўзбек-россия дипломатик муносабатлари ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

Дата: 17:03, 01-12-2017.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 30 ноябрда Тошкентда Россия делегацияси иштирокида тарихий сана – ўзбек-россия дипломатик муносабатлари ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, “Ўзбекистон ва Россия: стратегик шерикликнинг 25 йили” тарихий-ҳужжатли кўргазмаси очилди ва икки мамлакат етакчи экспертлари иштирокида “Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклигининг янги уфқлари: иқтисодиёт, хавфсизлик, ижтимоий мулоқот” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Форумда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденевнинг таъкидлаб ўтишича, кейинги чорак асрда мамлакатлар сиёсий, иқтисодий, маданий гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича сезиларли даражада илгарилашга эришдилар. Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси 200 ортиқ ҳужжатларни ўз ишига олади.

Элчи нутқида Ўзбекистонда Россия инвестициялари иштирокида тузилган 900дан зиёд корхоналар, Россияда эса Ўзбекистон сармоядорлари иштирокида ташкил этилган қарийб 500 корхоналар фаолият юритаётгании қайд этди. Бугунда Ўзбекистонга тикилган  Россия сармоялари $7 млрддан зиёд.

Тюрденевнинг сўзларига кўра, 2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $4,2 млрдни ташкил қилган. Жорий йилда унинг ҳажмини $5 млрдга етказиш вазифаси қўйилган. У Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар орасида биринчи навбати ноябрда ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш заводини тилга олиб ўтди.

Шунингдек, Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи, Тошкент вилоятида мисни бойитиш комплекси, Бекободда Ўзбек металлургия комбинатини модернизация қилиш, Оҳангаронда цемент заводини қуриш, “Газпром”нинг Қорақалпоғистон (Шахпахта, Жел) ва Сурхандарё вилоятидаги қўшма лойиҳалари амалга ошилрилаётганлигини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: