Тошкентда ўзбек-румин вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади
Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-румин вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015-йилнинг 14-май куни Тошкентда Ўзбекистон-Руминия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Маслаҳатлашувларда Руминия Ташқи ишлар вазирлигининг стратегик масалалар бўйича давлат котиби Даниэл Ионита бошчилигидаги делегация иштирок этади”, - дейилади ТИВ хабарида.
Шунингдек, Руминия томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам учрашув ўтказади.