Тошкентда ўзбек-швейцар бизнес форуми бўлиб ўтади

Дата: 14:47, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – 13 июлда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида ўзбек-швейцар бизнес форумини ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ССПдан маълум қилишларича, ушбу бизнес-форумда 20 атрофида етакчи швейцар компанияларининг қатнашиши кутилмоқда.

Улар саноатнинг электротехника, текстиль, озиқ-овқат, қурилиш материаллари тармоғи, логистика, банк-молия тармоғи, тиббиёт ва активларни бошқариш соҳалари хизматлари соҳаларида фаолият юритади.

Қизиққан тадбиркорлар бизнес-форумда қатнашиш учун Ўзбекистон ССП сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Сурат манбаи: http://kultura.uz/view_2_r_11402.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: