Тошкентда ўзбек-уммон ҳукуматлааро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 22:33, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Саид Бадр бин Хамад аль-Бусаиди бошлиқ Уммон делегацияси ташрифи доирасида иқтисодий масалалар бўйича ўзбек-уммон ҳукуматлааро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, транспорт соҳасидаги ҳамкорликка доир долзарб масалаларини кўриб чиқдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизматида.

Шунингдек, йиғилишда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг истиқболли томонлар, савдо, инвестициялар, банк молия соҳаси, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон уммон компанияларини хусусийлаштириш жараёнида қатнашиш, янги қўшма корхоналар ташкил қилишга таклиф қилди.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми $230,7 мингдан ошди. Жорий йилнинг январ-июнидау $23,9 мингга етди. Бугунда мамлакатда уммон капитали иштирокида уч корхона фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: