Тошкентда ўзбек-япон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Дата: 11:55, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Тошкентда “Марубени” корпорацияси вице-президенти Мамору Секияма бошчилигидаги япон ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифи доирасида ўзбек-япон бизнес форуми ҳамда кооперация биржаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Форум доирасида нефть-газ, нефт-кимё, электротехника, саноати, электрон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳаларидаги истиқболли лоҳийалар, шунингдек, “Навоий”, ва “Ангрен” индустриал зоналаридаги қулайлик ва имтиёзлар, инвестицион ҳамкорлик имкониятлар масалалари муҳокама қилинди. Япон тадбиркорлари Ўзбекистонда замонавий қурилмаларни ишлаб чиқариш, шунингдек, газ ва нефтни қайта ишлаш қувватларини ишлаб чиқариш имкониятлари билан қизиқиб қолдилар”, - деб таъкилашди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазилиги матбуот хизматида.

2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $215 миллиондан ошди. Япония томонидан Ўзбекистонга киритилган молиявий-техникавий воситаларнинг умумий ҳажми $2 миллиарддан зиёддир. Ҳозирда Ўзбекистонда Япония сармояси иштирокида тузилган 12 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг бири 100% япон капитали ҳисобига очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: