Тошкентда ўзбек-япон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Дата: 15:46, 26-10-2015.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Кеча 25 октябрда Тошкентда 200 ошиқ Япония ишбилармон вакиллари иштирокида ўзбек-япон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форумнинг очилишида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Япония бош вазири Синдзо Абэлар қатнашдилар.

ТИАИСВ маълумотларига кўра, форумда”Isuzu Motors”, “Nippon Export and Investment Insurance”, “Dai Nippon Construction”, “Shimizu”, “Chiyoda”, “Mitsubishi”, “Marubeni”, “Toyota Tsushyo”, “Itochu”, “Fujifilm”, “Sakura Global Holding” ва бошка япон компанияларининг вакиллари қатнашдилар.

Энергетика, нефтегаз, кимё саноати, геология, банк-молия соҳаси, тиббиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик соҳаларида ҳамкорликка доир келишувлар имзоланганлиги айтилмоқда.

Шунингдек, форум доирасида икки мамлакат ўртасида иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган япон компаниялари лойиҳаларига бағишланган кўзгазма бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, Япония бош вазири Синдзо Абэ 22-27 октябрда Монголия, Марказий Осиёдаги Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ташриф буюрмоқда. Ўзбекистондан сўнг у Қирғизистонга боради. Ташрифда Синдзо Абэга 50 япон компаниялари вакиллари ҳамроҳлик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: