Тошкентда ўзбек-япон ёшлар инновация маркази очилади

Дата: 12:33, 17-12-2019.

Тошкент. 17 декабрь. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-япон ёшлар инновация маркази очилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентнинг (Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги ўзбек-япон ёшлар инновация маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги – ЎзТАГ) қарорига мувофиқ марказ фаолиятини мувофиқлаштириш Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, қарор билан инновация марказлари ва технологиялар трансфери марказлари, технопарклар, юқори технологиялар лабораториялар, инновацион лабораториялар, стартап ва бизнес акселераторлар, ёшлар Академияси билан яқин ҳамкорликни амалга ошириш каби вазифалар марказ зиммасига юклатилди.

Қарор билан марказ тузилмаси ва васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Бундан ташқари, марказ ходимларига халқаро тараққиёт ассоциациясининг имтиёзли ресурсларидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази лабораторияларидан, Биоорганик кимё институти қошидаги коллектив фойдаланиш марказининг лаборатория асбобларидан олинган кредит ҳисобидан ташкил этиладиган 7 та олий ўқув юртлари илмий лабораториясидан беғараз фойдаланиш имконияти яратилди.

Сурат манбаи: tdtu.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: