Тошкентда Ўзбекистон бўйича биринчи IT-парк очилди

Дата: 11:31, 25-07-2019.

Тошкент. 25 июль. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон бўйича биринчи IT -парк очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"24 июль куни Ўзбекистонда биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT -парк) расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, - дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, IT -паркига экскурсия чоғида меҳмонлар мамлакатимизда стартапларни ривожлантиришга қаратилган яратилган экотизим ва инфратузилма билан танишдилар.

Шунингдек, биринчи стартап-лойиҳанинг очилиш маросимида сертификат топширилди.

“Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, яқин келажакда IT-Парк учун коворкинг маркази, IT-академия, IT-лаборатория ва IT-меҳмонхонани ўз ичига олувчи учта янги бинони топшириш, шунингдек, бошқа ҳудудлардаги ёшлар ўз ғояларини рўёбга чиқариши учун енгиллик яратиш мақсадида мамлакат минтақаларида ҳам IT-Паркнинг Ўзбекистон бўйлаб филиалларини очиш режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, IT-паркнинг биринчи резиденти акселерация дастури бўйича маслаҳат кенгашини танлаб олган 15 та спартап жамоа орасидан: Fastаgo – Игорь Ким, Document Scanner – Шуҳрат Зоҳидов, Electronic Shelf Label – Музаффар Маҳкамов, Agromart – Акбар Бобохонов, Arzon Apteka – Даник Камилов, Meteostation – Владимир Алатарцев; инкубация дастури бўйича: Revisor – Исломали Нуралиев, Event – Шохруххон Умаров, Altmed – Махмуджон Содиков, Worklance – Бекзодхон Маҳкамов, Delivera – Азиз Қурбонов, Spherra – Рустам Йўлдашев, АйдаТуда – Владислав Вавилов, Patient Monitor – Мурод Ахунов, LockerPost – Рустам Асимов ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, IT-парк-бу бизнесни инкубатсия қилиш, акселерация ва венчур молиялаштириш дастурлари, шунингдек, истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган объектлар, бинолар, иншоотлар ва ускуналар мажмуасидир.

Сурат манбаи: mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: