Тошкентда Ўзбекистон бокс фахрийлари хотирасига бағишланган турнир бошланди
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон бокс фахрийлари хотирасига бағишланган турнир бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган боксчилардан ташқари қозоғистонлик спортчилар қатнашаётган турнир Ўзбекистон Бокс федерацияси томонидан ташкил этилган.
Ташкилотчиларнинг хабарига кўра, турнирда 2002-2003 йилларда туғилган 200 ортиқ боксчилар иштирок этмоқда. Мусобақа Тошкентдаги 8-олимпиа заҳиралари болалар-ўсмирлар ихтисослашган бокс мактабида 16 вазн тоифаларида бўлиб ўтимоқда.
Турнир финали 11 январда бўлади.