Тошкентда Ўзбекистон гербига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Дата: 08:03, 05-07-2017.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 2 июлда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Адолат” ўқиш залида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасдиқланган кунига бағишланган “Ғурур ва ифтихоримиз рамзи” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ давлат герби, байроғи, мадҳияси ва мамлакат миллий валютасига эга бўлди. Ўзбекистон герби кўп асрлик тарихимизни, миллий ва давлат тажрибаси ва анъаналарини ифодалайди. Бугун Ўзбекистонимизни жаҳоннинг турли бурчакларида гербига қараб ҳам танишади. Тамғамиздаги ҳар бир чизиқ, ҳар бир ранг, ҳар бир белгида муайян рамзий маъно бор.

Кўргазмада “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонуннинг таъсис этилишига доир қонун ҳужжатлари, “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси”,  Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири акс эттирилган нашрлар ва илмий мақолалар ўрин олган. 

Шунингдек, бу ердан гербнинг яратилиш тарихи ва герб тасвирини ўрганишга оид манбалар, давлат герби тўғрисида ёзилган публицистик мақолалар, шеърлар, очерклар ўрин олган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг асарлари ҳам жой олган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: