Тошкентда Ўзбекистон-Германия бизнес-брифинги бўлиб ўтди

Дата: 16:58, 29-05-2019.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон-Германия бизнес-брифинг бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"28 май куни Германия Федерал Президенти Ф. Штайнмайернинг расмий ташрифи доирасида Тошкентда республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, Германиянинг 17 йирик компанияси вакиллари иштирокида бизнес-брифинг ва давра суҳбати бўлиб ўтди", - дейилади Ўзбекистон инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Тадбирда Германия президенти Ф.Штайнмайер ва Ўзбекистон бош вазири А. Арипов иштирок этишди.

"Кун тартиби "Инвестицион ром шартлари","Кадрлар тайёрлаш","Рақамлаштириш", "Молиялаштириш тузилмалари" каби муайян мавзулар бўйича панел сессиялари шаклида тақдим этилди”, - дейилади хабарда.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва энергетика ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, фан, технологиялар ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Музокаралар доирасида Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда стратегик шерикликнинг янги даражасига кўтарилгани бир неча бор қайд этилди.

Бизнес-тадбирлар якунлари бўйича энергетика, ахборот технологиялари, молиявий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланди.

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: