Тошкентда Ўзбекистон-Голландия агросаноат форуми бўлиб ўтади

Дата: 14:57, 01-03-2018.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 14 март куни Тошкентда “Ўзбекистон-Голландия” агросаноат форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан бирга Голландия Қироллигининг элчихонаси бўлди.

ССП маълумотларига кўра, агросаноат форум Голландиянинг Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги савдо миссияси доирасида ўтказилади.

Бизнес-форумнинг асосий мақсади – ўзбек фермерлари, компаниялари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий технологиялар ва Голландиялик қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар билан таништиришдир.

Форум дастури, уруғчилик, иссиқхона саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш технологияси, паррандачилик, сут чорваси, озуқа ишлаб чиқариш каби соҳаларда фаолият кўрсатаётган голланд компаниялари тақдимоти, шунингдек, агроконсалтингни ўз ичига олади.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/03/27/agroforum/

Янгилик билан ўртоқлашиш: