Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон ёш тадбиркорларининг учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ёш тадбиркорларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Савдо-саноат палатаси томонидан ўтказилган тадбирнинг мақсади икки мамлакат ёш тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат бўлди.
ССПдан маълум қилишларича, Қирғизистон ёш тадбиркорлари делегациясига “JIA Ассоциацияси” раиси Темирбек Ажикулов бошчилик қилди. У Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ўсишининг ижобий динамикаси, иқтисоидётни либерализация ва диверсификация қилиш бўйича чораларни юқори баҳолади.
Учрашув доирасида Ўзбекистон СС раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов меҳмонларни мамлакатдаги ислоҳотлар, иқтисодиёт ва валюта бозорини либерализация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар билан таништирди.
Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B шаклида кооперацион биржа ўтказилди. Унда аниқ ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича ССП ва “JIA Ассоциацияси” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ташриф доирасида вазирлик ва муассаларда қатор учрашувлар ўтказиш, шунингдек, делегациянинг озиқ-овқат ва текстиль саноати корхоналарига ташриф буюриш режалаштирилган.
Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/1751801