Тошкентда Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нурнинг кўргазмаси бўлади

Дата: 17:54, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 28 май куни Тошкентдаги Бадиий санъат академиясида Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нурнинг шахсий кўргазмаси бўлади. У рассомнинг 55 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
“Ҳис ва Хаёл” деб номланган кўргазма Бадиий санъат академияси Марказий Кўргазмалар залининг икки қаватини эгаллайди.
Экспозицияга рассомнинг 35 йиллик ҳаётий ва ижодий йўлини акс эттирган 200 ортиқ тасвирий санъат асарлари қўйилади. Бу ерда муаллифлик асарларини ҳам, Бадиий кўргазмалар ва хусусий коллекциялар жамланмаларидан ўрин олган турли расмларни ҳам кўриш мумкин бўлади.
Таниқли мўйқалам устасининг хассос расмларини ўзбек шеърияти классикларининг гўзал намуналари, Шарқ мутаффаккирларининг афоризмлари, шунингдек, Азамат Хотамов, Альберт Овсепян ва Дарибой Тожимуродовларнинг ҳайкаллари тўлдиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: