Тошкентда Ўзбекистон-Малайзия ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Дата: 17:31, 04-06-2019.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон-Малайзия ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"3 июнь куни Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия ТИВ Бош котиби Муҳаммад Шоҳрул Икром Ёқуб билан учрашди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни, таълим ва туризм соҳаларида, жумладан, Малайзия ТИВ халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт дастури доирасида ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди.

"Учрашув якунида Тошкент шаҳрида 2019 йилнинг учинчи чорагида ташқи ишлар вазирликлариаро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилиши тўғрисида келишувга эришилди", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: bigasia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: