Тошкентда “Ўзбекистон матбуоти” ва “Болалар адабиёти” кўргазмалари очилмоқда

Дата: 13:07, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда “Ўзэкспомарказ” кўргазма мажмуида бир майдоннинг ўзида “Ўзбекистон матбуоти” ва “Болалар адабиёти” кўргазмалари очилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“V “Ўзбекистон матбуоти” миллий кўргазмасида республикамизнинг етакчи даврий босма нашрлари ва нашриётлар иштирок этиб, матбуот ва ахборот соҳасида эришилган ютуқларни намойиш этмоқдалар. Бу йилги кўргазмада марказий ҳамда ҳудудлардаги ёшлар даврий нашрларига алоҳида эътибор қаратилмоқда”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агантлигида.

Кўргазма доирасида турли йўналишлардаги болалар китоблари кўргазмаси ташкил этилади. Улар йигирмадан ошиқ пойтахт нашриётлари ва полиграфия корхоналари томонидан тайёрланган.

Мазкур кўргазма доирасида нашриётлар томонидан сўнгги йилларда чоп этилган янги китобларининг тақдимотлари, уларнинг муаллифлари, таниқли шоир ва ёзувчилар ҳамда ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар ҳам ўтказилади.

“Ўзбекистон матбуоти” миллий кўргазмаси ва “Болалар адабиёти” кўргазмаси доирасида “Йилнинг энг яхши китоби” республика кўрик танлови ғолибларини такдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: