Тошкентда Ўзбекистон рассомлари шон-шарафи аллеяси пайдо бўлди
Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги Республика бадиий коллежини (РБК) Ўзбекистон тасвирий санъатининг таниқли усталари - Павел Беньков, Ўрол Тансиқбоев, Чингиз Ахмаров, Абдулхақ Абдуллаев, Раҳим Аҳмедов, Рўзи Чориевларнинг бюстлари безади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар қилишларича, улар коллеж ҳовли ва боғини безаб турган оригинал ҳайкаллар коллекциясини тўлдирди. Тасвирий санъат усталарининг бюстлари серияси ўқув муассасаси ҳудудида ҳурматли марказий ўринни эгаллаб, ўзига хос аллеяни ташкил қилди.
Ҳар ёзда ушбу яшил ҳовли ва коллеж боғи тасвирий санъатни ўрганувчилар учун ўзига хос ўқув “полигони”га айланади. Бу ерда РБК барча бўлинмалари ўқувчилари ёзги амалиётни ўтайдилар, ослидан расм чизиб, пейзажлар устида ишлайдилар. Кейинчалик, ишлар ҳайвонот боғи ва Ботаника боғи, шаҳар атрофларида давом эттирилади.
Бошловчи рассомлар учун таниқли маҳаллий усталарнинг ижоди қанчалик муҳимлигини тасаввур қилиш жуда мушкул. Уларнинг бари мамлакатдаги ушбу ўқув юртида ўқиган ёки ишлаганлар. Павел Беньков эса унга тамал тошини қўйганлардан бири.
Ушбу шон-шараф аллеяси Ўзбекистонда ўтказилаётган “Кексаларни эъзозлаш йили”да ташкил этилгани бежиз эмас. Бюстларни РБК ҳайкалтарошлик бўлинмасининг педагог Улуғбек Отаназаров бошчилигидаги дипломантлари ясадилар.