Тошкентда Ўзбекистон Рус академик драма театрининг 80 йиллиги нишонланди
Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда Тошкентда Ўзбекистон Рус академик драма театрининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбирда Ўзбекистон Рус академик драма театрининг рус маданиятини сақлаш ва тарқатишга қўшган кўп йиллик ҳиссаси таъкидланди. Театр фахрийлари, хизмат кўрсатган артистлар ва ёш истеъдодларга қимматли совғалар ва Тошкентдаги Рус фани ва маданияти марказининг дипломлари топширилди. Клара Мощенко, Игорь Кирьянов, Ольга Овчинникова, Олег Васильев, Юрий Антипин, Анастасия Пенькова, Иван Ненашев ва бошқа рус драматик актёрлари байрамнинг фахрий меҳмонлари бўлдилар”, – деб таъкидлашди Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматида.
Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика, театр бадиий раҳбари, санъат арбоби Владимир Шапиролар иштирок этиб, ўз табрикларини йўлладилар.