Тошкентда Ўзбекистон шарқ яккакурашлари фестивали бўлиб ўтади
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – 28 ноябрда Тошкентда Ўзбекистон шарқ яккакурашлари XI- фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шарқ яккакурашларини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, анъанавий фестиваль “Ўзбекистон” спорт мажмуида ўтказилади.
Жорий йилда ташкилий қўмита 8 йўналишдаги энг яхшиларни тақдирлашни таклиф қилди. Ушбу йўналишлар йилнинг энг яхши спортчи ва спортчи қизи, йилнинг энг яхши тренери, энг яхши воқеа, йилнинг энг яхши халқаро ҳамкорлиги, спорт мардоналиги учун, йилнинг энг яхши федерацияси ва йил ветерани кабилардир.
Бундан ташқари, Шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази спортни оммалаштиришга ҳисса қўшганларни ҳам тақдирлайди.
Шунингдек, фестиваль доирасида “Малика Тўмарис” конкурси финалчилари ҳам тақдирланади. Ушбу тадбир 27 ноябрда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 100 мингдан зиёд ўғил-қизлар шарқ яккакурашлари ва ҳарбий санъатлар билан шуғулланади.


