Тошкентда Ўзбекистон тарихига бағишланган ноёб китоблар тақдим этилади

Дата: 14:55, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 17 октябрда  Тошкентда “Ўзбекистон меъморий эпиграфикаси” номли ноёб илмий лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тақдимот иштирокчиларининг диққат марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоялари ва Тошкент шаҳри меъморий ёдгорликларидаги эпиграфик ёзувларга бағишланган 12 китоб-альбомлар бўлади. Яна икки альбом Самарқанднинг тарихий обидалар – Регистон ва Шахи-Зиндага бағишланган. Китоблар ўзбек, рус ва инглиз тилларида чиқарилган”, – деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Эпиграфика ёдгорликлари нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом олами ва бутун дунёнинг ноёб ёдгорликларидан саналади. Бундан ташқари, эпиграфика ёдгорликлари сони бўйича Ўзбекистон дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Аммо турли сабабларга кўра, улар ҳозирга қадар ўрганилмаган ва чоп этилмаган эди.

 Амир Темур даври ёзма ёдгорликларининг атига 10% ўрганилиб, нашр этилганини ўтиш кифоядир. Бу, ўзбек маданий меъросининг энг ёрқин саҳифалари фан эътиборидан четда қолиб келаётган эди, деганидир.

Китобни тайёрлаш давомида 1,5 минг эпиграфика ёдгорликлари ўқиб чиқилиб, ўзгарилди. Улар орасида 200 ортиқ шеърлар, доно фикрлар, 100 ортиқ уста ва хаттотларнинг ҳаёти, 300 диний ва 150 бағишлов ёзувлари, 150 хронограмма ва 100 тарихий саналар, подшоларнинг 100 фармонлари ва бошқалар ўрганилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: