Тошкентда ўзбекистон-тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Дата: 15:49, 13-10-2017.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва давлат идоралари вакиллари иштирок этган ўзбек-тожик бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда ташқи савдо, сармоялар, саноат, транспорт, тўқимачилик, фармацевтика, металлургия каби соҳалар муҳокама қилинди.

Таъкидлангани каби, тожик томони Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини юқори баҳолайди. Тожикистон Ўзбекистонни муҳим ва анъанавий иқтисодий ҳамкор деб билади ҳамда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдор.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $197 млнни, бу йилнинг 9 ойи давомида $178,2 млнни ташкил қилди. Ўзбекистонда тожик капитали иштирокида 24 ширкат, Тожикистонда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 9 фирма ва компаниялари фаолият кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: