Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги ҳақида китоб чоп этилди

Дата: 21:37, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Пойтахтдаги “Niso-Рoligraf” нашриётида таниқли журналист Мавлон Шукурзоданинг “АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлиги факт ва рақамларда. 1992-2016” китоби босмадан чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Америка қўшма штатлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар ривожланишининг 25 йиллигига бағишланган мазкур китобда ижтимоий-сиёсий адабиётда илк маротаба иккала томон ўртасида юз берган асосий воқеалар, муҳим фактлар ва саналар умумлаштирилиб, бир тизимга солинган.

“Ҳодисалар сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича санаб ўтилган. У ёки бу воқеаларнинг ўзаро муносабатлар таризидаги ўрнини кўрсатиш мақсадида улар одатдагидан анча батафсил очиб берилган”, - деб таъкидлади М.Шукурзода.

Унинг сўзларига кўра, манба сифатида АҚШ ва Ўзбекистон расмий шахсларининг фикрлари, маҳаллий ва хорижий монография, диссертация, очерк, илмий ва маълумотнома материаллари, элчихоналар хужжатлари, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва АҚШ Давлат департаменти маълумотлари, таҳлилий марказлар ва бошқалардан фойдаланилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: