Тошкентда Ўзбекистон ва Германия парламентлари тажрибаси муҳокама қилинди

Дата: 18:02, 25-01-2016.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Германия парламентларининг иқтисодий ислоҳотларни, аҳоли ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашдаги ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидан хабар беришларича, тадбир К. Аденауэр номидаги фонд ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ГФР Бундестаги депутатлари, Германия ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий доираси вакиллари иштирок этдилар.

“Давра суҳбати”да Ўзбекистонда бош мақсад – жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари сафига кириш мақсадига қаратилган демократик ислоҳотлар амалга оширилаётган таъкидланди.

Тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, парламентнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида кенг миқёсда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

ГФР Бундестаги делегацияси вакиллари Германиядаги демократик жараёнлар ҳақида гапириб бердилар, қонунчилик фаолияти тажрибаси, унда фуқаролик институтлари иштирокини тақдим этдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: