Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация ҳокимиятларининг кейинги 9 йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди

Дата: 17:11, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация ҳокимиятларининг кейинги 9 йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон авиа назоратида Қирғизистон Республикаси транспорт йўллари вазирининг ўринбосари Гулмира Абдралиева бошлиқ Қирғизистон делегация билан қирғиз авиаташувчиси томонидан Ўзбекистонга учишларни амалга ошириш масаласида учрашув бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Унда икки мамлакат авиация ҳокимиятлари, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, ТИВ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК вакиллари қатнашдилар.

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан “Тамчи” халқаро аэропортига (Иссиқкўл) учиш имкониятлари кўриб чиқилди, Бишкек-Тошкент линиясида янги ташувчи белгиланди, “Ўш” халқаро аэропорти ҳаво майдонидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тарафлар ушбу ҳудудда ҳаво ҳароратига хизмат кўрсатиш учун масъулиятни тақсимлаш ҳақидаги Халқаро келишув лойиҳасини кўриб чиқдилар, икки давлат авиаташувчилари ўртасида тижорат ҳамкорлиги шартларини келишиб олдилар.

Қирғизистон Республикаси транспорт йўллари вазирининг ўринбосари Гулмира Абдралиева учрашувда Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкалаш Қирғизистон ташқи сиёсий курсининг ҳал қилувчи йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади.

“Бу кейинги 9 йилдаги илк учрашувимиз. Унинг якунлари бйича авиаташувлар соҳасида ўзбек-қирғиз баённомасини имзолашни режалаштирганмиз. У мамлакатлар ўртасида учишлар географиясини кенгайтириш, улар сонини ошириш, хусусан, Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида ҳафтасига икки мартадан тўрт мартага етказишни кўзда тутади”, - деди у.

Абдралиева “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга “Манас” аэропорти орқали бешинчи даражаси эркинлик беришга тайёрлигини айтиб ўтди. Бу Қирғизистон орқали ЕОҲ, АҚШ ва Жанубий-Шарқи Осиё мамлакатларига учишга имкон беради.

Учрашувда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Қирғизистон делегацияси раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси авиация ҳокимиятлари ўртасида музокаралар баённомасини имзолашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: