Тошкентда Ўзбекистон ва Корея Республикаси рассомлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 20:56, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Тошкентдаги Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида Корея Республикаси рассомларининг кўргазмаси очилди. Бу ерда 250 ортиқ ишлар намойиш этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кўргазмага Корея Тасвирий санъат уюшмаси (Korean Fine Arts Association) ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг Рассомлар ижодий бирлашмаси аъзолари ишлари қўйилган.
Кўргазманинг очилишида “Korean Fine Arts Association”нинг катта делегацияси ҳам қатнашди. Уюшма томонидан ҳар йили хорижий мамлакатларда ана шу каби кўргазмалар ўтказилиб турилади. Бу йили кўргазма саккизинчи бор ўтказилмоқда.
Кўргазмага қўйилган расмлар Ўзбекистонда баҳор ва янгиланиш байрами бўлган Наврўз нишонланаёттган кунлари намойиш этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: