Тошкентда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2-май куни Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
“Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади яна хабарда.
Сурат манбаи: https://www.trend.az/casia/uzbekistan/2400562.html


