Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Дата: 13:23, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда МДҲ ташкил этилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25-йиллигига бағишланган “Россия ва Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари” номли конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери ўтган 25 йил давомида ҳамкорликни ривожлантириш учун етакли салоҳият жамғардик ва бугунда ҳам МДҲ доирасида, ҳам Ўзбекистон билан кўптомонлама алоқалар ҳақида гапиришимиз мумкин”, - деб таъкидлади Россотрудничество Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Виктор Шулика.

Ўз навбатида, РФ Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг ривожланиш йўлларига эътибор қаратиб, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик натижалари, истиқболлар ҳақида гапириб берди.

“Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси орасидаги муносабатлар ҳақиқий дўстона характерга эга, бугунда биз муносабатларимизни 200 ортиқ давлатлараро, ҳукуматлараро, муассалараро хужжатлар асосида қурмоқдамиз, - деб таъкидлади элчи.

Шунингдек, конференцияда Ўзбекистоннинг икки мамлакат ҳаморлиги тамал тошини қўйган давлат ва жамоатчилик таркиблари ва бизнес, таълим, маданият ва санъат соҳасида самарали меҳнат қилаётган вакиллари ҳам иштирок этдилар. Россия Халқларо дўстлиги университети, Жанубий-Урал давлат университети раҳбарлари тадбир меҳмонлари бўлдилар.

Таъкидланишича, тадбирда сўзга чиққан нотиқлар конференциянинг кенг мавзу доирасини қайд этдилар, Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига илмий, маданий, ахборот ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларга кўмак ва ёрдами учун миннатдорчилик билдирдилар ҳамда келажакда ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилишга умид билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: