Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – 18-20 октябрда Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” АЖ МККда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан ва Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ташкил қилинган.
Форум доирасида секция йиғилишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Улар орасида “Ўзбек-россия ҳудудлараро ҳамкорлигининг янги босқичи: лойиҳа ва кластерлар” мавзуси ҳам бўлиб, у икки мамлакат маъмурий-ҳудудий бирликларининг крастер ривожи, Россия алоҳида иқтисодий зоналари ва саноат парклари салоҳиятидан фойдаланиш, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини интенсивлаштириш йўллари каби мавзулар муҳокама қилинади.
Тадбирда “Рақамли трансформация - Ўзбекистон ва Россия учун янги воқелик” мавзуси ҳам муҳокама қилинади. Секция иқтисодиётнинг рақамлашуви янги объектив зарурат сифатида, Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик алоқаларини интенсивлаштиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларда илғор технологияларни қўллаш масаларини муҳокама қилиш учун ташкил этилган.
Шунингдек, дастурдан “Агросаноат комплекси: кооперацияни ривожлантириш учун ўқиш нуқталари” амалий семинари ҳам ўрин олган. Унда 200дан зиёд Россия ҳукумати, вазирлик ва муассасалари, вилоят губернаторлари, шунингдек, ишбилармон доиралари вакиллари, етакчи ширкатлар раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда.