Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ОТМ ректорлари конференцияси бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:41, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда II Ўзбекистон ва Япония ректорлари конференцияси ҳамда “VI Ўзбекистон-Япония академик форуми” бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий таълим вазирлигидан маълум қилишларича, япон делегациясига Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазири Кихеи Маэкава бошчилик қилмоқда. Унинг таркибига 65 киши кирган бўлиб, улар орасида Япониянинг Нагоя, Ритцумейкан, Аичи, Васэда, Кейо, Цукуба, Сока, Киото, Миэ, Ришшо, Хоккайдо ва бошқа университетлари ректор ва проректорлари бор.

Форумдан кўзланган мақсад – икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги кадрлар тайёрлаш, олим таълимни тараққий топтириш, ОТМ тадқиқот фаолиятини кенгайтириш соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантиришдир.

Конференциянинг асосий вазфаларидан бири икки мамлакат ОТМ ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва биргаликдаги илмий-таълим лойиҳаларини амалга оширишдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: