Тошкентда Ўзбекистонни 2035 йилга қадар узоқ муддатли ривожлантириш концепцияси тақдим этилади

Дата: 17:31, 04-02-2019.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – 5 февралда Тошкентда “Ўзбекистон-2035” II Халқаро форуми бошланади. Тадбир “Буюк Келажак” ХННТ томонидан ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилий қўмитадан маълум қилишларича, анжуманнинг очилиш маросими Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясида бўлиб ўтади.

Анжумандан кўзланган бош мақсад – “Буюк Келажак” экспертлар кенгаши томонидан эксклюзив маъруза ва Ўзбекистонни 2035 йилга қадар узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси копцепцияси лойиҳасини тақдим этиш ҳисобланади.

Шундан кейин депутатлик корпуси, давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари итштирокида Копцепция лойиҳаси бўйича эксперт таклифларининг муҳокамалари бўлиб ўтади.

Умумий япи сессиядан кейин анжуман иштирокчилари стратегиянинг асосий йўналишларини батафсил муҳокама қилиш учун 8 ишчи гуруҳларига бўлинадилар. Булар “Давлат бошқарувини ривожлантириш”, Қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати”, “Молия тизими, КБ ва ХБ”, “Саноат”, “Транспорт, қурилиш саноати ва инфраструктура, туризм”, “Соғиқни сақлаш ва ижтимоий сиёсат”, “Инсон капитали ва маданият”, “Экология, илм-фан, технология ва инновациялар” каби йўналишлардир.

Иккинчи куни эса барча иштирокчиларнинг якуний учрашуви бўлиб ўтади, унда анжуман якунлари сарҳисоб қилинади.

Сурат манбаи: http://cis.minsk.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: