Тошкентда Ўзбекистоннинг энг йирик транспорт кўргазмаси очилади

Дата: 15:34, 10-11-2015.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 11-13 ноябрда Тошкентда 12- “Транспорт ва Логистика – TransUzbekistan-2015” халқаро кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазма ишида Беларусь, Германия, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Литва, БАА, Польша, Россия, АҚШ, Туркия ва Франциядан бўлган 50 зиёд компаниялар иштирок этадилар. Хорижий иштирокчилар улуши 83%, маҳаллий қатнашчилар улуши 17% тенг”, – деб таъкидлашди тадбир ташкилотчилари.

Хусусан, Россия “Россия темир йўллари”, “ТрансЛес”, “Трансмашхолдинг”, “АВП Технологиялар”, “Муромск заводи” ва бошқалар делегация билан иштирок қилади.

Илк марта кўргазмада “Транспортда газ-NGV” номли бўлим ташкил қилиниб, унда газмотор соҳасидаги инновациялар тақдим этилади. Ушбу секцияда Беларусь, Қозоғистон, БАА, Польша, Жанубий Корея ва Ўзбекистондан 11 компания маҳсулотларини намойиш қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: