Тошкентда Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири 76 ёшида вафот этди

Дата: 16:34, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган шанба Тошкентда Ўзбекистоннинг собиқ бош вазири Ўткир Султонов 76 ёшида вафот этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

У “Чиғатой” қабристонида дафн этилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўткир Султонов 90-йилларнинг бошида ташқи иқтисодий алоқалар вазири, бош вазир ўринбосари, 1995-2003 йилларда бош вазир бўлиб ишлаган, 2003-2006 йилларда яна бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган, 2011 йилга қадар эса Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (эндиликда Тошкент механика заводи) бош директори бўлиб ишлаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: