Тошкентда ўзбекс-корейс бизнес-форуми бўлиб ўтди
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИАИСВ хабар қилишларича, унда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири ўринбосари У Те Хи бошчилигидаги 40 ортиқ жанубий корейс компаниялари вакиллари, шунингдек, икки мамлакат вазирлик ва идоралар раҳбарлари, кимё ва нефтекимё, қурилиш, электротехника, машинасозлик, фармацевтика каби соҳаларда ўз фаолиятини юритаётган компания вакиллари иштирок этдилар.
“Форум давомида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни истиқболда кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, “Навоий” ЭИИҲ “Ангрен” МИҲ доирасида инвестициявий ҳамкорлик имкониятлари, кимё, нефтекимё, фармацевтика, электротехника саноати, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳа таклифлари бўйича тақдимотлар ўтказилди”, - дейилади муассаса хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Корея Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорларидан биридир. Ўзбекистонда Корея бизнеси иштирокида иқтисоднинг бир қанча соҳаларида стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу каби йирик лойиҳлардан бири Корея газ корпорацияси (КОГАЗ) ва “Лотте Чемиcал” каби Кореянинг етакчи компаниялари концорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилган қиймати $4 млрдга яқин бўлган Сургил кони асосида Устюрт газкимё комплексининг яқинда қуриб битирилганидир.
2014 йил якунлари бўйича ўзаро товар айланмаси $2 млрдни ташкил этди, 2015 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич $1,2 млрдга етди.
Ўзбекистонда корейс инвестицияси иштирокида 439 корхона фаолият юритмоқда, улардан 75таси 100% корейс капиталига ташкил этилган, мамлакатда 72 Жанубий Корея компанияси рўйхатдан ўтказилган.