Тошкентда “Ўзгеоинвест-2015” геологлар форуми бўлиб ўтади

Дата: 10:29, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 21 октябрда Тошкентда “Ўзгеоинвест-2015 - Ўзбекистон Республикаси қаттиқ фойдали қазилма бойликларининг инвестицион салоҳияти ” VIII Халқаро конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасидан маълум қилишларича, ҳар йили ўтказиладиган ушбу анжуман хорижий ва маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлар, тоғ саноати мутаҳассисларига ўзаро манфаатли хамкорлик ишларини амалга оширишда ноёб имкониятлар беради.

Конференция доирасида қаттиқ фойдали қазилма бойликлари учун инвестицион лойиҳалар, геологик туризмнинг ривожланиш салоҳияти, Ўзбекистон Республикасининг инвестицион салоҳиятлари тақдим этилади.

Ер қаъри бойликлари ва тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар ва хуқуқий кафолатлар туфайли Ўзбекистон Республикаси ер қаъри бойликларини ўрганиш ва ишлаб чиқиш, тоғ-кон ва қайта ишлаб чиқариш саноати, замонавий юқори технология маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилишда улкан салоҳиятларга эгалиги ҳам таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: