Тошкентда “Ўзгеоинвест-2016” форуми бўлиб ўтди

Дата: 16:48, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 17 ноябрда Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси қаттиқ фойдали қазилма бойликларининг инвестицион салоҳияти “Ўзгеоинвест-2016 йил” IX Халқаро конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда хорижий ва ўзбек тоғ-кон ва консалтинг компаниялари, илмий институтлар вакиллари бўлган 200 ортиқ иштирокчилар қатнашди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва “Давлат геология ахборот маркази” ДК томонидан ташкил қилинди.

Анъанавий конференция хорижий ва маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлар, тоғ саноати мутаҳассисларига Ўзбекистон Республикасининг қаттиқ фойдали қазилма бойликлари, таклиф этилаётган инвестицион лойиҳалар, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кафолатлар, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот беради.

Давлат фойдали қазилмалар баланси маълумотларига кўра, 1 январ ҳолатига мамлакатда 1895 кон очилган, шу жумладан, 1007 ёки 53% мустақиллик йилларида очилди.

2016 йилда инвесторларга таклиф этилаётган инвестиция объектлари 547 қаттиқ фойдали қазилмалар конларидан иборат. Уларнинг 463 қурилиш материаллари, 38 тоғ-кон хом ашёси, 16 тоғ-кимё хом ашёси, 30 рангли тошлар хом ашёсисига оид.

Эслатиб ўтамизки, кейинги 5 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан қазилма бойликлардан фойдаланишга доир 797 лицензия берилган, бундан 190таси 2015 йилда берилди. Аризаларни кўриб чиқиш муддати 2014 йилдаги 151 кундан 70 кунгача қисқарди, аризаларни электрон шаклда қабул қилиш тизими ишлаб чиқилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: