Тошкентда жаҳон даражасидаги илк кўнгилочар мажмуа очилади

Дата: 12:13, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – 21 март куни Ўзбекистон пойтахтида жаҳон даражасидаги илк кўнгилочар мажмуа очилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги паркда илгари Ўзбекистонда қўлланилмаган 32 аттракцион ўрнатилган бўлиб, улар орасида, шу жумладан шаҳардаги энг баланд 42 мертлик ёпиқкабинкали томоша чархпалаги, экскурсия поезди ва осма монорельсли йўл кабилар бор. Шунингдек, бу ерда мингдан ортиқ манзарали дарахтлар, 400 метасеквойя дарахти кўчати, юздан ошиқ қрим эмани, каштанлар экилган ҳамда 3 гектардан ошиқ газонлар ётқизилган”, деб қайд этди Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлигидаги манба.
Паркнинг марказий аллеясида дунёнинг меъморчилик мўъжизалари: Тож Маҳал, Эйфель минораси, Миср пирамидаси, Пиза минораси, Триумфаль арка, Акрополь ва бошқаларнинг кичрайтирилган нусхалари қурилган. Паркнинг умумий майдони 8 гектарга тенг бўлиб, у беш тематик бўлимга ажратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: