Тошкентда Жанубий Кореянинг маданияти ва санъатига бағишланган кўргазма бошланди

Дата: 12:17, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ариранг – Корея қалби” номли кўргазма бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазма ихлосмандларга корейс ҳалқининг поэтик маданияти ва санъати билан яқиндан танишиш, Корея тарихи руҳини ҳис қилишга имкон беради. Ташриф буюрувчилар эътиборига 240 ортиқ ноёб экспонатлар тақдим этилган. Улар орасида китоблар, албомлар, журнал ва газеталар, анъанавий халқ қўшиқлар тўпламлари, ноталар, кийим-кечак, маиший буюмлар ва бошқалар бор. Жумладан, экспонатлар орасида “The Korean Repository” журналининг 1899 йилда чиққан биринчи сони, 1951 йилга мансуб совға-шарф, 1923 йилги корейс қўшиқлар албоми, “Ариранг”нинг 1931 йилга мансуб нота ва қўшиқлари матнлари ва бошқа кўплаб ноёб буюмлар бор”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Кўргазма 2 ноябрга қадар давом этишини эслатиб ўтамиз.

Янгилик билан ўртоқлашиш: