Тошкентда Жасурбек Ибрагимовнинг ўлими иши бўйича суд мажлислари бошланди

Дата: 17:40, 27-09-2017.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Жасурбек Ибрагимовнинг ўлими иши бўйича суд мажлислари бошланди, деб ёзади UZ24.

“26 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Ибрагимов ўлими бўйича суднинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Суд очиқ режимда ўтмоқда”, - дейилади хабарда.

Хабар берилишича, судда жабрланувчи томонидан ҳалок бўлганнинг отаси Маҳамаджон Турсунов ва онаси Нилуфар Алиевалар чиқишди.

“Жиноят иши Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисм “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича қўзғатилган. Бу иш бўйича айбланувчи сифатида Ибрагимовнинг курсдоши Исломбек Туляганов ўтмоқда. Туляганов ўз айбини тан олмади”, - дейилади хабарда.

Суднинг кейинги мажлиси 29 августга белгиланди.

Эслатиб ўтамизки, май ойининг бошида П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи муштлашиш бўлиб ўтган, унинг оқибатида шу коллеж ўқувчиси Жасурбек Ибрагимов оламдан ўтган эди. Ўсмирнинг ўлими муносабати билан жиноят иши очилган, ишжамоатчилик эътиборига тушгач, мамлакат бош прокурорининг шахсий назоратига олинган эди.

Йиғилган далиллар асосида Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқувчиси Исломбек Туляганов Жиноят кодексининг 104-моддаси бўйича адбланувчи сифатида ишга жалб этилган ва хибсга олинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: