Тошкентда ЖБ миссияси вакилларининг ИТМ экспертлари билан учрашуви бўлиб ўтди

Дата: 14:37, 21-01-2015.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Тошкентда Жаҳон банки (ЖБ) қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича миссиясининг Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) экспертлари билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

ИТМдан хабар беришларича, бундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги тармоғини модернизация қилиш учун салоҳиятли инвестицион лойиҳаларни муҳокама қилиш бўлган.

Учрашув иштирокчилари ИТМ экспертлари томонидан қишлоқ хўжалиги тармоғига доир ўтказилаётган жорий тадқиқотлар доирасида тайёрланган ҳисоб китобларни муҳокама қилганлар. Шунингдек, ушбу тармоқда амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик ислоҳотлар масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, банк мутахассислари юқорида тилга олинган миссия доирасида иқтисодиёт, молия, қишлоқ ва сув хўжалиги вакиллари билан қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш дастурларини муҳокама қилиш мақсадида учрашганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: