Тошкентда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши Евроосиё гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 13:05, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 21 майда Тошкентда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 22 пленар йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда ЕОГ аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, қатор мамлакат ва кузатувчи ташкилотлар вакиллари қатнашадилар. Улар орасида ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррористик таркиби, МДҲнинг Аксилтеррористик маркази, Еропада Ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек, Италия, Польша, АҚШ, Франция ва Черногория экспертлари бор”, – дейилади ЕОГ хабарида.

Йиғилиш доирасида Евроосиё гуруҳи фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши миллий тизимларни такомиллаштиришнинг турли чоралари экспертлар диққат марказида бўлади.

Бундан ташқари, ташкилотнинг ҳудуд мамлакатлари ва профили ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ЕОГ 2005 йилда қўшилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: