Тошкентда жиноятчилик ўртача 35%га камайди - ИИББ

Дата: 20:14, 12-04-2019.

Тошкент. 12 апрель. ЎзТАГ - Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ)нинг хабар беришича, 2019 йилнинг биринчи чораги натижалари бўйича Тошкентда жиноятчилик ўртача 35 фоизга камайган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра пойтахтда жиноятчилик ўртача 35 фоизга пасайган", дея қайд этилади Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, жамоат жойларида жиноятлар 40 фоизга, талон-тарожликлар 47,3 фоизга, ўғирлик 46,2 фоизга, фирибгарлик 38,9 фоизга, безорилик 30,5 фоизга камайди.

Сурат манбаи: nikatv.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: