Тошкентда зилзила бўлиб ўтди
Дата: 12:11, 03-05-2017.
Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Эрталаб соат 10га яқин Тошкентда зилзила бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Манбаларимизнинг хабар қилинишича, зилзила кучи тахминан 3-4 баллни ташкил қилган. Уларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилувчи баъзи кишилар ўз уйларини ташлаб кўчага чиққанлар.
Расмий манбаларда ҳозирча зилзила ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.