Тошкентда “Зумрад эртак” спектаклининг премьераси бўлиб ўтади
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Апрел бошида Тошкентда “Theatre-Studio Silk Route Marionettes” митти қўғирчоқлар театри томонидан саҳналаштирилган “Зумрад эртак” спектаклининг премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Театрдан маълум қилишларича, 1, 2 ва 3 апрелда намойиш этиладиган спектакль асосида А.Волковнинг “Зумрад шаҳар сеҳргари” номли ажойиб эртак қиссасининг қахрамонлари саргузаштлари ётади. Спектакль ёш томошабинларни сариқ ғишт ётқизилган машҳур йўл бўйлаб саёҳатга таклиф этади.
“Theatre-Studio Silk Route Marionettes” болалар театри ижросида эртак ўзига хослик касб этиши кутилмоқда. Бунга митти қўғирчоқлар – қўрқмас Элли, юмшоқкўнгил Ёвуз, романтик Ўтинчи, ҳадикчан Мер, маккор Гингема ва Бастиндалар, сеҳргар Гудвиннинг бетакрор пластикаси орқали эришилади.
Бунинг устига, “Зумрад эртак” спектакли замонавий тамойилларга мослаштирилган мусиқий-чироқли безаклар ва декорацияларга эга мусиқали спектаклидир.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ташкил этилган “Theatre-Studio Silk Route Marionettes” театри Марказий Осиёдаги ягона профессионал митти қўғирчоқлар театридир.