Тошкентда “Зумраша” болалар ҳажвий журналининг янги қисмлари намойиш қилинди

Дата: 10:36, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Республика Киночилар уйида “Зумраша” болалар юмористик киножурнали янги тўпламлари илк марта намойиш қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Зумраша” болалар  юмористик киножурналини яратиш жараёни ёш сценарийнавислар, кинорежиссёрлар, кинооператорлар ва бошқа ижодкорлар учун ўзига яраша тажриба мактаби бўлди ва Ўзбекистонда миллий болалар киносини ривожлантириш учун туртки вазифасини ўтайди. Ушбу янги қисмлар мактаб ўқувчиларининг  қишки таътилига совға бўлиб, Киночилар уйи ва Алишер Навоий номидаги кино саройида жорий йилнинг 27 декабридан 2015 йилнинг 12 январига қадар намойиш этилади”, – деб таъкидлади “Ўзбеккино” агентлиги директори Жаҳонгир Қосимов.

“Зумраша” журналининг янги қисмларини олиш ишлари келаси йилда ҳам давом эттирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: