Тошкентдаги 12 қаватли идора биносида 1,5 йилда иккинчи бор ёнғин чиқди

Дата: 09:17, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча кечқурун Тошкент марказидаги Олой бозори ёнида жойлашган 12 қаватли маъмурий бинода бир ярим йилда иккинчи бор йирик ёнғин чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёнғин 8 қаватдаги бор нарсалар, шунингдек, 8-9 қаватлардаги деворлар қопламасини зарарлади. Жабрланганлар йўқ”, - деб таъкидлашди ИИВ матбуот хизматида. 

Воқеа жойига 8 ёнғин бўлинмалари етиб келди ва оловни ярим соатда бутунлай ўчирди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу бино 1,5 йил илгари – 2015 йил 18 сентябряда ҳам ёнган эди. Ўшанда олов бинонинг бутун ташқи қопламасини қамраб олган, лекин бино ичига ўтмаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: