Тошкентдаги Альянс Франсезда кўҳна рамкалар кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Эртага, 17 майда Тошкентда таниқли коллекционер Рафаэль Еналиевнинг “Carte de Terre” («Карта-Терра») кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Коллекционер суратлар, расмлар ва постерларга ноёб рамкалар дизайни яратувчисининг ушбу кўргазмаси Альянс Франсезнинг Тошкентдаги ваколатхонасида очилади.
Экспозициядан Европа ва Осиёнинг 19-20 асрларига мансуб бўлиб, ҳақиқий антиквариат ихлосмандлари учун қизиқарли бўлган ноёб рамкалар ҳам ўрин олган.
“Студия Rafaelle” бадиий галереясининг эгаси Рафаэль Еналиев ҳар бири тарихий қийматга эга бўлган ретро-рамкалар коллекциясини тақдим этади.
Ушбу ноёб рамкалар коллекцияси 25 йил давомида тўпланган. Кўргазма 12 июнгача давом этади.