Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиника ҳокимиятдан тўрттадан Damas автомобили олади
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Тошкентдаги ҳар бир оилавий поликлиника пойтахт ҳокимиятидан тўрттадан Damas автомобили олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Буни жума куни бўлиб ўтган брифингда ҳокими ўринбосари – шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова хабар қилди.
Мазкур брифинг пойтахт ҳокимининг “Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига бағишлаб ўтказилди.
Тошкентда бугунда 60 та оилавий поликлиника фаолият юритмоқда. Яқин вақтлар ичида уларнинг ҳар бири иккитадан автомобиль олади. Яна иккита машинани ҳокимият йил давомида етказиб беради.