Тошкентдаги “Қардошлик мозори” хотира ёдгорлиги тозалик ва тартибни сақлаш мақсадида ўраб қўйилди

Дата: 16:05, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти шаҳардаги “Қардошлик мозори” хотира ёдгорлигини унинг ҳудудида тозалик ва тартибни сақлаш мақсадида ўраб қўйди, деб маълум қилди ёдгорлик директори Раъно Орифхўжаева.

“Мажмуа ташриф буюрувчилардан панжара билан ўраб қўйилди. Энди бу ерга келувчилар қўриқлаш пункти орқали кирадилар. Одам сийраклашди. Лекин энди мажмуага айнан ўтганлар хотирасига ҳурмат кўрсатишни истаганлар келмоқда. Чунки бу ер итларни айлантирадиган ва роликда учадиган парк эмас”, - деб аниқлаштирди у журналистларга жума куни.

Мажмуа 9май – Хотира ва қадрлаш кунида ҳамма учун очиқ бўлади.

Анъанага кўра, байрам куни бу ерда Ўзбекистон аҳолиси, дипломатик корпус, диний конфессиялар, жамоатчилик вакиллари ёдгорлик пойига гуллар қўядилар.

Маълумот ўрнида, “Қардошлик мозори” хотира ёдгорлиги 1975 йилда Тошкентда Улуғ Ватан уруши йилларида ишлаган ҳарбий госпиталь ўрнида қурилган. Мажмуада кенг хиёбон бўйлаб Собиқ Иттифоқ қахрамон шаҳарлари номлари мармарга ўйиб ёзилган. Шунингдек, 27 ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қахрамонига ёдгорлик тахтачалари ва ҳарбий қабристон мавжуд. Хиёбон “Мотамсаро она” ҳайкалига олиб боради.

Мажмуа раҳбарияти маълумотига кўра, бу ерда 1941-1945 йилларда олинган жароҳатлардан вафот этган 1,5 минг солдатлар кўмилган.

“Нуроний” ижтимоий жамғармасининг маълумотларига кўра, Улуғ Ватан урушида 1,4 млн Ўзбекистон аҳолиси иштирок этган. Улардан 400 мингдан ошиғи урушда қурбон бўлган, 130 минги бедарак йўқолган. Ҳозирда республикада 3 мингдан ошиқ уруш қатнашчиси ва 70 мингдан зиёд меҳнат фронти ветерани истиқомат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: